Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга кўра юқоридаги нусусларда келган таом, деган умумий лафз хос маъно ирода қилинадиган умумийлик сирасига киради. Бу ерда хос маънодан мурод таомга мазкур тўртта озуқа киради. Масалан, Оллоҳ Таолонинг:


«الَّذِينَ قَالَ لَهُمْ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ» 
– „Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!»“,                                                                   [3:173]
деган оятидаги «одамлар» деган лафз умумий лафз бўлиб, ундан хослик ирода қилиняпти, чунки бу сўзни айтганлар ҳамма одамлар эмас, айрим одамлардир. Шунга ўхшаб юқоридаги «озуқа» сўзи ҳам хослик назарда тутилган умумий лафздир. Яъни ундан ҳамма озуқалар эмас, айрим озуқалар назарда тутилган. Бунга далил шуки, кўп озуқаларда рибо ҳаром қилинмаган. Масалан, бақлажон ошқовоқ, сабзи, мевалар, қалампир, саримсоқ-пиёз, унноблар ҳам озуқа ҳисобланади. Лекин уларда рибо бўлмаслигига ижмоъ қилинган. Муслим Оиша орқали ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ صَلاَةَ بِحَضْرَةِ الطَّعَامِ» 
«Таом келтирилган пайтда намоз ўқилмайди», деганлар. Бу ҳадисда ейиш учун тайёрланган ҳар бир таом назарда тутилган. Агар ҳар бир озуқада рибо бўлганида, уларга ҳам рибо кирган бўларди. Шунга кўра, ўтган ҳадисларда ворид бўлган «озуқа» сўзи хослик назарда тутилган умумийлик қабилидандир. Яъни рибога оид озуқалар Пайғамбар с.а.в. айтиб ўтган


«اَلْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ» 
«Буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз»лардир. Шунингдек, олтин ва кумушда рибонинг ҳаром қилинганига иллат уларнинг ўлчанадиган нарсалар эканлигидир, буғдой арпа, хурмо ва тузда рибонинг ҳаром қилинишига иллат эса уларнинг тортиладиган нарсалар эканлигидир, деб ҳам бўлмайди. Чунки ҳадисдаги ўлчаш ва тортиш иллат эмас, сифат бўлиб келяпти. Насоий Убода ибн Сомитдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

100-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143